English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусийлаштирилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар эндиликда ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
10:16 / 2023-03-29

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификат Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали QR-код қўйилган ҳолда берилади.

Онлайн аукцион савдоларида давлат мулки объектларини сотиб олган харидорлар билан шартномалар савдо натижаси бўйича баённома асосида “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо орқали) расмийлаштирилади.  

Шунингдек, ҳар чоракда тегишли вазирлик ва идоралар ходимларининг жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинди. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилиш тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади.  

Бу талаблар давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 мартда имзолаган «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорида белгиланди.  

 

ЎзА