Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий мактаблар сони ортмоқда
17:46 / 2022-04-11

Навоий шаҳрида давлат хусусий шерикчилиги асосида “Thompson school” нодавлат таълим муассасаси иш бошлади.

Тадбиркор Шахзод Баҳодиров ташаббус кўрсатган мазкур мактабнинг лойиҳа қиймати 6 миллиард 231 миллион сўмни ташкил этиб, 600 ўринга мўлжалланган. Масканда спорт зали, кутубхона ва фаоллар зали мавжуд бўлиб, барча зарур ўқув адабиётлари, мебель ва компьютер техникалари билан жиҳозланган.  

– Муассасада замонавий энг илғор педагогик технологиялар асосида таълим берилади, – дейди ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари Илҳом Раҳматов. – Жумладан, мактаб ўқув дастури дастурлаш ва веб дизайн, математика ҳамда инглиз тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган. 

Шу билан биргаликда, ихтисослаштирилган мактабда физика, кимё, биология каби аниқ ва табиий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш режалаштирилган. Шунингдек, мактабда дарслардан ташқари 5 та тўгарак ташкил этилади. Келажакда бу ердан юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшадиган, етук, билимли, иқтидорли ёшлар етишиб чиқиши шубҳасиз. 


Абдували Бўриев, ЎзА