Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий мактабда иккита хорижий тил ва касб-ҳунар ўргатилмоқда
09:43 / 2023-03-12

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида иккита тил ва битта касбга йўналтирилган “Sadikov Private School” хусусий мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзод Ашуров ҳамда франциялик меҳмонлар,  Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари қатнашди. 

“Sadikov Education” ўқув маркази негизида ташкил этилган хусусий мактабнинг ўтган йилги натижаларига кўра, 119 нафар абитуриентдан 111 нафари талабалик бахтига муяссар бўлган. Мактабда 22 нафар олий тоифали педагог ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирда “Sadikov Private School” хусусий мактабида жами 100 нафардан ортиқ ўқувчилар таҳсил олмоқда. Хусусий мактабда 1-синфдан 11-синфгача ўқувчилар таҳсил олади. Таълим жараёнида ўқувчиларга француз ва инглиз тиллари ўргатилади. Шунингдек, ёшларнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар сирлари ҳам ўргатилади.  

Зариф Комилов, ЎзА