Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусийлар Саудиянинг Жизан шаҳрига ҳужум уюштирди
08:49 / 2022-01-25

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати хусит исёнчилари Саудия Арабистони жануби-ғарбий қисмидаги, Яман билан чегара яқинида жойлашган Жизан шаҳрига баллистик ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар бермоқда.

Бу хусийларнинг мазкур саноат ҳудудида яшовчи турли миллатга мансуб аҳолига нисбатан учинчи хуружи. Маълумотларга кўра, бу гал бир киши тан жароҳати олган.
Ушбу ҳужумга жавобан Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция “Ансор Аллоҳ” вакилларининг “ҳар қандай тажовузкор ҳаракатига қатъий қарши туришини” таъкидлади.
Яманда 2014 йил августидан буён ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Ушбу можаро дунёдаги энг йирик гуманитар инқирозлардан бирини келтириб чиқарган.

Улуғбек Маҳмирзаев,ЎзА