Яман шимолини бошқараётган ҳарбий-сиёсий “Ансор Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракати илк бор Исроил жанубидаги Димон шаҳри яқинида жойлашган ядровий тадқиқот марказига ҳужум уюштирилганини эълон қилди.
- Яман Ҳарбий-ҳаво кучлари кетма-кет иккинчи кун учта дрон ёрдамида босиб олинган Фаластин ҳудудида юқори сифатли ҳарбий амалиёт ўтказди, - дея хабар тарқатган хусийлар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ўз навбатида, Исроил томонидан шу ҳудуддан таҳдид ишораси берилгани ҳам айни маълумотни тасдиқлаётгандек. — Димондаги ядровий марказ яқинида душман учувчисиз учоқлари кириб келиши хавфида огоҳлантирувчи бонг янграгани эшитилди, — дея хабар тарқатди Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати. — Шу сабабли Негев жанубида сирена овози чиқди. Тафсилотларга аниқлик киритилмоқда. "Цева Адом” ҳужумдан огоҳлантириш тизими тахминига кўра, сигнал ўша ҳудудда ишга туширилган.
Хусийлар ва Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошлангандан бери мунтазам равишда бир-бирининг нишонларига ҳужум қилиб келмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА