Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хушхабар: Қоракўл Академик лицейининг 220 нафар битирувчиларидан 217 нафари талаба бўлди
12:16 / 2021-09-04

2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари (98,6 фоиз) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларининг талабалари бўлди.

–Бугун, қоракўлча ўқитиш услуби мамлакатимиз таълим талабларига намунали жавоб берган ҳолда дунёга юз тутмоқда, – дейди лицей директори Ғолиб Жумақулов. – Ўзининг 86 фоиз қалдирғочлари гранд асосида талабалик бахтига сазовор бўлган Қоракўл академик лицейи ушбу услубни вояга етказган макондир.

 Давлатимиз раҳбари билан бир сафда туриб Янги Ўзбекистонни барпо этажак илм-фан аҳлини вояга етказишга ҳисса қўшиш бизнинг бош мақсадимиздир.

Маълумот учун, Академик лицей ўқувчиларининг 96 фоизи 2019-2020 ўқув йилида ҳам талаба бўлганди.

Зариф Комилов, ЎзА