Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хушхабар: Ўзбек ўғлони тарихда илк бор карате WКФ бўйича жаҳон чемпиони!
21:36 / 2021-11-20

Хабарингиз бор, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида карате WКФ бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг беш қитъасидаги 104 та давлатдан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди. Ушбу жаҳон чемпионатига Ўткам Бекпўлатов бошчилигида 15 нафар каратечимиз жўнаб кетган эди.

Бироз аввал эркаклар ўртасида -75 килограмм вазн тоифасида финал жанги ўтказилди. Унда карате WКФ бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев АҚШ вакили Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айни дақиқаларда жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи жанглари давом этмоқда ва вакилларимиз яна 4 та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, карате WКФ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь куни тунда юртимизга қайтиб келади.

ЎзА