Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хушхабар: Осиё чемпионатидаги навбатдаги медалларига Сарварбек Зафаржонов муаллифлик қилди
21:30 / 2021-04-22

Пойтахтимизда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ортда қолди.

Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети кўпкураш спорт турлари факультети талабаси Сарварбек Зафаржонов (-89 кг) жамоамиз ҳисобига 2 та бронза медалини тақдим қилди.

МОҚ матбуот хизматининг қайд этишича, Сарварбек даст кўтариш машқини 166 кг натижа билан якунлаб, учинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 202 кг кўрсаткич ушбу машқда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда унинг катта бронза медали соҳиби бўлишига замин яратди. Ушбу йўналишда олтин медаль кутилганидек эронлик “Рио–2016” Олимпиадаси чемпиони Киануш Рустамига насиб этди.

Оғир атлетика, Осиё чемпионати:

Эркаклар, -89 кг.

1. Киануш Рустами (Эрон) – 373 (167+206) кг;

2. Нургисса Адилетули (Қозоғистон) – 372 (169+203) кг;

3. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 368 (166+202) кг.

9. Ҳакимжон Шамсиддинов (Ўзбекистон) – 332 (150+182) кг.

[gallery-2153]