Хушбоқов Ботир Хушбоқовичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусида
Хушбоқов Ботир Хушбоқовичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари) ихтисослиги бўйича “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 19 февраль куни соат 08:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй, Тошкент давлат педагогика университети, 2-қават, 203-хона.
Тел.: (99871) 276-75-26;
e-mail: kengash@edu.uz.