Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хуш келдинг, Наврўз!
12:19 / 2022-03-16

Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!

Жиззах вилоятининг барча қишлоқ ва маҳаллалари, ташкилот, корхона ва муассасаларида Президентимизнинг жорий йил 17 февралдаги “2022 йилги Наврўз умухалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Зоминда сумалак сайли

Зомин туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Сумалак сайли”, “Ёшлар фестивали”, марафон, миллий спорт мусобақалари ва турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Сйлда тумандаги 1-сектор ҳудудига қарашли барча қишлоқ ва маҳалла ёшлари, нуроний отахон ва онахонлар фаол иштирок этаётир.

Шароф Рашидов туманида ёшлар сайлга чиқди

Республика Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи, Миллий гвардия, қўриқлаш, халқ таълими, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Шароф Рашидов туманидаги “Нурафшон” қишлоқ фуқаролар йиғинида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ёшлар сайли” ташкил этилди.

“Урф-одат, қадрият, анана ва ёшлар” мавзусида ўтган сайлда Наврўз – янгиланиш байрамининг бир неча асрлик тарихи, юртимизда миллий қадриятларимизга кенг йўл очилгани, ёшларнинг миллий қадриятлар асосида тарбиялаш борасидаги ишлар ҳақида сўз борди.

“Ёшлар сайли”нинг асосий байрам қисмида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар, қурол-аслаҳалар намойиши, камондан ўқ отиш маҳорат дарси ва барчани эътибор марказида бўлган баҳорий таомлар кўргазмаси намойиш этилди.

Қадриятлар қадрланган юрт

Ғаллаорол туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

“Самарқанд” МФЙдаги “Баркамол авлод” болалар маркази тарбияланувчилари томонидан Наврўз умумхалқ байрами тадбирида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича кўргазма ташкил этилди.

Туман маданият бўлими “Маржон” фольклор жамоси ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари, исътедодли ёшлар томонидан Наврўз байрами, баҳор фаслини ўзида намоён этдиган халқ ўйинлари – чиллик, қараб теп, миллий кураш спорт ўйинлари кўргазмаси, ёш китобсеварлар викторинаси, ёшлар мушоираси байрамга файз бағишлади.

Тадбир давомида “Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонаси”дан ўрин олган асарлар кўргазмаси ва савдоси бўлиб ўтди.

МФЙга қарашли барча қишлоқлардаги уюшмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари санъат, спорт йўналишларида, китобхонлик тадбирларида ўз иқтидори, истеъдодини намойиш этди.

Фаол ёшлар рағбатлантирилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА