Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хуршида танловнинг мамлакат босқичига қатнашади
13:09 / 2022-08-02

Андижонда “Адлия аёли” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Адлия тизими тасарруфидаги муассасаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг касбий билим ва малакасини, шунингдек, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фаол, етакчи ходималарни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида унинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 8 нафар соҳа ходималари иштирок этиб, белгиланган учта шарт асосида ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.  

– Бугунги кунда вилоят адлия бошқармаси тизимида 442 нафар ходим меҳнат қилади, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Муҳаммадбобур Каримов. – Уларнинг 143 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жорий йилда илк маротаба ўтказилаётган “Адлия аёли” кўрик-танлови ходималаримизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, фаолиятларида ташаббускорлик, юқори натижаларга эришиш имкониятларини оширишга ёрдам беради.  

[gallery-8112]

Иштирокчилар биринчи шартда ҳуқуқий мавзудаги тест синовидан ўтган бўлса, иккинчи шартда иш фаолиятида дуч келадиган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги билим ва малакаларини, учинчи шартда эса бекалик, пазандалик маҳоратларини синовдан ўтказди.  

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон тумани Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими инспектори Хуршидахон Усмонова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини кўлга киритди. Иккинчи ўрин Избоскан тумани ФҲДЁ бўлими ходимаси Нодира Омонбоевага, учинчи ўрин эса икки иштирокчи Андижон юридик техникуми ўқитувчиси Ҳилолахон Солиевага ҳамда Хўжаобод тумани ФҲДЁ бўлими архивариуси Гулшодахон Аҳмадалиевага насиб этди.  

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари вилоят адлия бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА