French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хуршид Тоҳиров: “Ёшлар билан ишлаш тизими янада такомиллашади”
18:31 / 2022-01-17

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги энг чекка “Маллаишайх”, “Хўжакон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ёшлар билан суҳбатлашди.

– Очиқ мулоқот қоракўллик ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, амалий кўмак сўраётган йигит-қизларни моддий, ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишга қаратилди, – дейди туман ҳокими. – Шунингдек, ташаббускор ёшларнинг фикрларини эшитиш, таклифларини ўрганиш ҳамда тегишли мутасаддилар билан яқиндан кўмаклашишга ҳам эътибор қаратилди. Учрашувда 16 та мурожаат ўртага ташланиб, уларнинг барчаси ижобий ечимини топди.

– Мебелчилик йўналиши бўйича лойиҳамни молиялаштиришга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Жамшид Элмуродов. – Мурожаатим ижобий ечим топди. Маҳалламизда дурадгорлик билан шуғулланиб келаётганлигим сабабли менга мебель ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуналар, хомашёга маблағ бир ҳафта ичида етказиб бериладиган бўлди.

– Қўлимдан тикиш-бичиш ишлари келишига қарамасдан, моддий шароитимиз йўқлиги сабабли шу кунгача ўз тикув машинамга эга эмасдим,––дейди “Маллаишайх” МФЙ да яшовчи ёшлар вакили Садоқат Шаропова. –Мана, бугунги “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида менга туман ҳокими янги замонавий тикув машинасини топширганидан жуда хурсанд бўлдим. Энди уйда ишлаб бемалол даромад топишим мумкин.

Учрашувдан сўнг туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги мутасаддилар ижтимоий соҳа объектларида 21-умумтаълим мактаби, 10 мактабгача таълим муассасаси ва тиббиёт бирлашмасига қарашли 53-ҚОП филиалида қиш мавсумида иситиш тизимини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар, биноларни қуриш-таъмирлаш жараёнлари, аҳоли ва болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ҳудуддаги аҳоли вакиллари билан суҳбатда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Зариф Комилов, ЎзА