Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Hürriyet: Сурияда ўтиш жараёни 18 ойда якунига етади
15:05 / 2024-12-11

Суриянинг янги конституцияси 6 ойда тайёр бўлади, барча ўтиш жараёни эса 18 ойда ниҳоясига етади, -деб ёзмоқда Туркиянинг “Hürriyet” газетаси ўз манбаларига таяниб.

– Конституция тайёр бўлгач, референдумга қўйилади. Ушбу даврда аҳоли сони ҳисоблаб чиқилиб, сайловчилар рўйхати янгиланади, -дейилади хабарда.

Таъкидланишича, конституцияга мувофиқ янги сиёсий партиялар ташкил этилади.

– Мамлакатда БМТ кузатуви остида сайловлар ўтказилади. Маъмурият сайловда муваффақиятга эришган партияга топширилади. Шундан кейин вақтли маъмурият ўз фаолиятини тўхтатади. Ушбу жараён 18 ойдан кейин ниҳоясига етгач, сурияликлар сайлаган партия мамлакатни бошқаришни бошлайди, -дея таъкидланган мақола якунида.