Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг навбатдаги соҳиблари
18:27 / 2020-12-07

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилган.

Ўтган йилда кўкрак нишони илк соҳибларига топширилган эди. Бу йил унга кимлар муносиб кўрилди? 

Журналист, зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Yoshlar” телерадиоканали “Спорт” ва “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси” дастурлари масъул муҳаррири Наргиза Камолова;  журналист, Uzreport телеканалидаги “Янги репортаж” дастури муаллифи ва бошловчиси, “Эффект Макаренко” блоги муаллифи Никита Макаренко; Бухоро вилояти “Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси бош муҳаррири Зилола Худойқулова; Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпанияси мутахассиси Шаҳзода Норқулова;  Фарғона ёшлар студияси координатори, “Марғилон” телеканали мухбириАхроржон Зиятов;  Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи - ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобир Туляганов; Тошкент давлат юридик университети декани ўринбосари Бекзод Нариманов; Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи Баҳодир Файзиев; Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси мудири Бобоқул Тошев; Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети доценти Беруний Алимов “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Кўкрак нишони Адлия вазирлигида Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

ЎзА