Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Жумладан:
Бобожонов Отабек Давронбекович – Тошкент давлат юридик университетининг магистратура ва сиртқи таълим факультети декани, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Эргашева Дилфуза Рустамовна – “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бошлиғи;
Қосимов Назиржон Болтабой ўғли – Божхона қўмитаси юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари;
Нормуродова Инобат Қодировна – “O‘zbekiston” телеканали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси;
Саттарова Нилуфар Алимовна – Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси;
Султонов Ғулом Икромович – Навоий вилояти телерадиокомпанияси директори;
Зиёдуллаев Суҳроб Абдикаримович – Солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси давлат солиқ бош инспектори;
Шамсутдинов Ҳаёт Неъматович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони асосида таъсис этилган.
Н.Абдураимова,
ЎзА