Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий саводхонлик сари
15:12 / 2021-04-15

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан вилоятдаги барча касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, умумтаълим мактаблари, маҳаллаларда жорий йилнинг уч ойи давомида 200 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг 1 апрелидан касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда 72 та, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари иштирокида 16 та, мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун 2 та семинар машғулотлари ташкил этилди.  

Шунингдек, алоҳида режа-жадвал асосида бошқарма масъул ходимлари Самарқанддаги олий таълим муассасаларида талабалар учун «Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти» мавзусида тарғибот тадбирларини ҳам йўлга қўйишган. Таъкидлаш керакки, бугунгача бу каби муассасалар талабалари учун 30 дан ортиқ ўқув-машғулотлари ўтказилди.  

Хусусан, жорий йилнинг 6 апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти «Иқтисодиёт ва агротехнология» факультетида ташкил этилган ана шундай семинарда факультетнинг 395 нафар битирувчи курс талабалари қамраб олинди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларида давлат хизматлари турлари, уларни олиш тартиби, шунингдек, мазкур хизматларни масофадан турган ҳолда онлайн олишнинг афзалликлари, электрон рақамли имзо калити ва унинг ёрдамида ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш қулайликлари тўғрисида сўз юритилиб, тақдимотлар қилинмоқда. Қолаверса, ёшлар, маҳалла вакилларининг мазкур соҳага оид таклиф ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.

 Бу таклифлар асосида келгусида фаолият турларини такомиллаштириш чоралари кўрилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бундай семинарлар чоғида фуқароларга талаб ва эҳтиёжга қараб жойида электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитлари берилаётганидир. Ҳудудларда бу йўналишдаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.  

Мақсад ягона — ҳар бир фуқаро қулай, шаффоф ва тезкор давлат хизматларидан фойдалана билсин.  

 

 

Бахтиёр ЎЛМАСОВ,  

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходими