Ҳуқуқий саводхонлик — фирибгарликлардан сақланишнинг муҳим омили
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида «Огоҳ бўлинг, фирибгар!» шиори остида кенг кўламли тарғибот тадбири бўлиб ўтди. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур акция фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилди.
Тадбирда ТДТУ ректори, академик Садриддин Туробжонов ва «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов бугунги кунда фирибгарликнинг янгидан-янги турлари, айниқса, рақамли технологиялар билан боғлиқ кўринишлари кўпайиб бораётганини таъкидлади. Бундай вазиятда ҳар бир инсондан юқори ҳуқуқий маданият ва ахборот хавфсизлигидан хабардор бўлиш талаб этилади.



Шунингдек, тадбир давомида Олмазор тумани ИИО ФМБ бўлим бошлиғи, майор Шерзод Ярматов, туман адлия бўлими масъул ходими Хумоюн Абдуллажонов ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва улардан ҳимояланиш йўллари, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги борасида тушунтиришлар берди.
М.Комилова, ЎзА