Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий саводхонлик баҳси
09:10 / 2023-11-28

Нукус шаҳрида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Адолат” СДП томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган ушбу анъанавий танловда иқтидорли ўғил-қизлар тегишли шартлар бўйича ҳуқуқий билим ва салоҳиятини синовдан ўтказдилар.  

Танлов якунида Нукус шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Молдир Мирзабекова 1-ўринни, Амударё туман касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Шаҳзода Тожимуратова 2-ўринни ва Қўнғирот туман 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Сарвара Қалбаева 3-ўринни эгаллади.  

Танлов ғолиблари  ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-14795]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА