Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий онг ва масъулият куни
17:02 / 2025-12-09

Бугун Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати давомида “Коррупцияга қарши кураш — ҳар бир фуқаронинг масъулияти” шиори остидаги видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, коррупцияга замин яратадиган омиллар ва ушбу иллатнинг жамият тараққиётига етказадиган зарари ҳақида тингловчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг долзарб масалалардан бири. Унга қарши курашиш халқаро сиёсатнинг устувор йўналишига айланиб, мамлакатларнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишининг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Чунки коррупция нафақат янгиланиш ва ислоҳотлар жараёнига жиддий тўсиқ бўлади, балки белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид солади. Коррупциянинг ҳар қандай кўриниши давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги ҳамда иқтисодий ўсиши учун хавфли.

Шу нуқтаи назардан, тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш фақатгина давлат идораларининг вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг онгли позицияси, фаол фуқаролик таъсири билан амалга ошиши муҳим экани алоҳида қайд этилди.  

Давра суҳбати якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва коррупция профилактикаси бўйича қўшимча тавсиялар билан танишди.

Н.Раҳмонова, ЎзА