Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмоқда
18:50 / 2021-08-13

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ва амалга оширилаётган ишларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилишича, худудлардаги Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари қисқа давр мобайнида контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли курашиш, жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш, жойларда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ ишларда самарали фаолият юритмоқда.

Хусусан, Марказларга тадбиркорлик субъектларининг товар ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушиши ва уларга ҳуқуқий кўмак берилиши юртимизда миллий товар белгилари яратилиши, тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритиши, ўзгалар товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиш каби ҳолатлар камайишига хизмат қилмоқда.

Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари ходимларидан иборат 25 кишилик ишчи гуруҳи аъзолари томонидан республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши реал самарали курашишни кўзда тутувчи “Контрафактсиз ой” ойлиги ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар босқичма-босқич бартараф этилди.

[gallery-3397]

“Контрафактсиз ой”лиги натижасида республикамизда жойлашган бозорлар, йирик савдо мажмуалари ва кўчма савдо нуқталарида контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва сотилишига қарши курашиш бўйича профилактика тадбирлари олиб борилиши йўлга қўйилди. Ушбу тадбирлар давомида ишчи гуруҳ томонидан 2000 га яқин контрафакт маҳсулотлар аниқланди.

Ушбу аниқланган контрафакт маҳсулотлар асосида Интеллектуал мулк ҳимояси марказларини мувофиқлаштириш бўлими ва Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари томонидан контрафакт маҳсулотлар каталоги (озиқ-овқат, дори дармон, парфюмерия ва бошқалар) яратилиб, 10.000 нусхада Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган бозорлар, йирик савдо мажмуалари, кичик савдо растлари ва дўконларига тарқатилиб, контрафакт маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли оқибатлари ҳамда уни ишлаб чиқарганлик ва сотганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилди.

Шу билан бирга Марказлар томонидан адабий-бадиий асарларнинг контрафакт айланмасига қарши самарали курашиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Муаллифларнинг ҳуқуқлари нафақат нашриётлар томонидан, балки интернет тармоқларида мавжуд веб-сайтлар орқали ҳам бузилаётгани ҳолатларини кўплаб учратиш мумкин. Ойлик давомида интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи объектлари ноқонуний тарқалишини бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси билан ҳамкорликда муаллиф ва ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз интернет веб-сайтларида уларнинг асарларини, ижрочилар томонидан ижро этилган қўшиқларнинг фонограмма нусхаларини жойлаштириш ва тарқатиш билан шуғулланиб келаётган 30 га яқин веб-сайт аниқланди ҳамда ушбу веб-сайт эгаларига нисбатан Агентлик томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар чиқарилди ва ушбу ҳаракатларни тўхтатиши, акс ҳолда бу ҳолат маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Агентлик томонидан телеграмм ижтимоий тармоғида яратилган @ima_monitoring_bot махсус алоқа тизимига фуқаролардан контрафакт маҳсулотлар бўйича юзлаб турли мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу эса юртдошларимизнинг истеъмол маданияти ошаётганлиги ва ўз соғлиқларига бефарқ эмасликларини англатади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА