Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарликлар аниқланди
21:34 / 2026-01-14

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ходимлари томонидан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги чўл ҳудудида 2 нафар шахс  4 дона ноқонуний ов қуроли ёрдамида 8 дона қуён ва 1 дона бўрсиқни ноқонуний овлаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар асосида 4 дона ов қуроли олиб қўйилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ноқонуний ов қуроли билан боғлиқ бўлганлиги сабабли дастлабки тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида тегишли органларга юборилди.

Яна бир ҳолатда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги чўл ҳудудида 4 нафар шахс ўз бошқарувида бўлган транспорт воситасида балиқ овлашда тақиқланган ов қуроллари билан ов қилишни режалаштирганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлик ўз вақтида тўхтатилди. Уларга нисбатан 32 миллион 960 минг сўм миқдорида жарима тайинланди.  

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларига риоя эътилиши бўйича назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири