Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди, Тошкент туманлараро иқтисодий ва маъмурий судлари томонидан 2021 йилнинг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида БРИФИНГ ташкил қилинди.
Брифингда Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди раиси Дилшод Камилов, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раис ўринбосари Акмал Мирзаханов, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси Мансур Имомов, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Сарвар Солиев, Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Жонибек Бобоев ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беришди.
“148 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган”
Брифингда Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан 2021 йилнинг 7 ойида
428 нафар шахсга нисбатан 324 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 142 тага ёки 56,2 фоиз, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 209 нафарга ёки 48,8 фоизга кўпайгани маълум қилинди.
Дилшод Камилов, Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди раиси: — Судлар томонидан 2021 йилнинг 7 ойида жами 1 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган. 28 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
Жиноят оқибатида етказилган 9.533.627.315 сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 31 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
207 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 42 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган. 113 нафар шахс муддатидан илгари жазодан яъни, қамоқдан озод қилинган.
Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 21 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган.
Жиноят ишларининг 181 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 105 таси унча оғир бўлмаган, 125 таси оғир ва 16 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Кўриб тамомланган 223 та иш бўйича 331 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 95 нафар шахсга нисбатан 89 та ишлар тугатилган. Шундан, 83 нафар шахсга нисбатан 81 та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Судланган шахсларнинг 28 нафарига жарима, 23 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 54 нафарига озодликни чеклаш, 45 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 7 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланганларнинг 48 нафар ёки 14,5 фоизини аёллар, 5 нафар ёки 1,5 фоизини вояга етмаганлар, 196 нафар ёки 59,2 фоизини ёшлар ташкил этган. Шунингдек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги 137 та илтимономасидан 131 таси қаноатлантирилган.
Иш сифати ҳақида тўхталсак, 2021 йилнинг 7 ойи давомида шаҳар судининг апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқилган жиноят ишларидан 14 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 3 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган. Суд қарорларининг ўзгаришига асосан, жиноят иши апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқиш жараёнида етказилган моддий зарар ўрни қопланиши сабаб бўлган.
Судларда кўрилган жами 3 та жиноят ишларини судда кўриш муддатлари узайтирилган. Бунинг асосий сабаби, тафтиш ва экспертиза тайинланганлиги ва уларнинг хулосаси тайёр бўлмаганлиги. Натижада, туман судининг ҳар бир судьясига бир ойда ўртача 64,8 та жиноят иши ва 126 материаллар тўғри келган.
Президентнинг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сонли ва 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сонли Қарорлари ижроси доирасида судлар томонидан ўтган давр мобайнида 148 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 180 та суднинг хусусий ажримлари чиқарилган.
Шунингдек, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида судьялар ўзларига бириктирилган Учтепа туманидаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.
Қолаверса, брифингда Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
— Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан 2021 йилнинг 7 ойида 3.539 нафар шахсга нисбатан 3.084 та маъмурий ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 555 тага шахслар сони эса 713 нафарга кўпайган.
Кўриб тамомланган 2.388 та иш бўйича 2.713 нафар шахсга нисбатан қарор чиқарилган, 826 нафар шахсга нисбатан 696 та ишлар тугатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахсларнинг 2.023 нафарига жарима, 14 нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 168 нафарига маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.
Тугатилган ишлардан 140 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси қўлланилиб огоҳлантирилган, 558 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига кўра тугатилган.
Кўриб томомланган материаллар 162 нафар шахсга нисбатан, шундан 130 нафар шахсга нисбатан қаноатлантирилган, 32 нафар шахсга нисбатан рад қилинган.
Ҳуқуқбузарлик содир қилганларнинг 536 нафарини аёллар, 10 нафарини вояга етмаганлар, 1235 нафарини ёшлар, 102 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 20 нафарини 60 ёшдан ошган аёллар ташкил этган.
2021 йилнинг 7 ойи давомида шаҳар судининг апелляция инстанциясида 103 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлари кўриб чиқилган. Шундан 38 нафар шахсларга нисбатан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 48 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 4 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинмаган. Натижада, туман судининг ҳар бир судьясига бир ойда ўртача 650 та маъмурий иши ва материаллар тўғри келган.
Таъкидлаш жоиз, 2021 йилнинг 7 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига жисмоний ва юридик шахслардан жами 512 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 189 таси қаноатлантирилган, 8 бошқа органга юборилган, 310 тасига тушунтириш берилган.
Суд раиси ва судьялар қабулида жами 87 нафар фуқаро мурожаат қилиб, 87 таси кўриб чиқилган. Шундан 34 таси сайёр қабулларда кўрилган. Мурожаатларнинг 18 таси қаноатлантирилган, 47 тасига тушунтириш берилган, - деди Дилшод Камилов.
Ўта оғир тоифадаги жиноятлар қанчани ташкил қилади?
Брифингда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2021 йилнинг 7 ойида эса 428 нафар шахсга нисбатан 353 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 58 тага ёки 16,4 фоиз, жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 73 нафарга ёки 17,1 фоизга кўпайган.
Сўзга чиққан Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раис ўринбосари Акмал Мирзаханов судлар томонидан 2021 йилнинг 7 ойида 44 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилганини таъкидлаган ҳолда қуйидаги маълумотлар билан бўлишди:
— Жиноят оқибатида етказилган 2.737.729.193 сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 25 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
211 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 55 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган. 112 нафар шахс муддатидан илгари жазодан, яъни қамоқдан озод қилинган.
Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 14 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган.
Жиноят ишларининг 177 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 87 таси унча оғир бўлмаган, 144 таси оғир ва 17 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Кўриб тамомланган 279 та иш бўйича 352 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 73 нафар шахсга нисбатан 73 та ишлар тугатилган. Шундан, 71 нафар шахсга нисбатан 70 та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Судланган шахсларнинг 35 нафари, яъни 10,7 фоизига жарима, 3 нафари, яъни 0,9 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 65 нафари, яъни 19,9 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 108 нафари яъни 33,1 фоизига озодликни чеклаш, 115 нафари, яъни 35,3 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 19 нафар, яъни 5,8 фоиз шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланганларнинг 52 нафарини аёллар, 7 нафарини вояга етмаганлар, 222 нафарини ёшлар ташкил этган.
54 нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган. Шунингдек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги 117 та илтимономасидан 108 таси қаноатлантирилган.
2021 йилнинг 7 ойи давомида шаҳар судининг апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқилган жиноят ишларидан 27 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган, 2 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилинган. Суд қарорларининг ўзгаришига асосан, жиноят иши апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқиш жараёнида етказилган моддий зарар ўрни қопланиши сабаб бўлган.
Кўриб тамомланган жиноят ишларидан 1 та жиноят ишининг судда кўриш муддатлари узайтирилган. Бунинг асосий сабаби, иш ҳажмининг катталигида. Натижада, туман судининг ҳар бир судьясига бир ойда ўртача 10,8 та жиноят иши ва материаллар, яъни 7,3 та иш, 19,5 та материал тўғри келган.
Президентнинг Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3528-сонли ва 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сонли Қарорлари ижроси доирасида судлар томонидан ўтган давр мобайнида 108 та (30,6%) жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 191 та суднинг хусусий ажримлари чиқарилган.
“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида судьялар ўзларига бириктирилган Яшнобод туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларга тўхталадиган бўлсак, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2021 йилнинг 7 ойида 5502 нафар шахсга нисбатан 4825 та маъмурий ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 709 тага, шахслар сони эса 861 нафарга кўпайган.
Кўриб тамомланган 3688 та иш бўйича 4316 нафар шахсга нисбатан қарор чиқарилган, 1186 нафар шахсга нисбатан 1137 та ишлар тугатилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахсларнинг 3637 (84,3%) нафарига жарима, 42 (1,0%) нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 637 (14,8%) нафарига маъмурий қамоқ жазолари тайинланган.
Тугатилган ишлардан 83 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси қўлланилиб огоҳлантирилган, 52 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига кўра тугатилган. Кўриб томомланган материаллар 445 нафар шахсга нисбатан, шундан 394 нафар шахсга нисбатан қаноатлантирилган, 51 нафар шахсга нисбатан рад қилинган.
Ҳуқуқбузарлик содир қилганларнинг 1393 нафарини (22,1%) аёллар, 25 нафарини (0,4%) вояга етмаганлар, 2345 нафарини (37,1%) ёшлар, 187 нафарини (3,0 %) 60 ёшдан ошган эркаклар, 21 нафарини (03%) 60 ёшдан ошган аёллар ташкил этган.
2021 йилнинг 7 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига жисмоний ва юридик шахслардан жами 151 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 99 та таси қаноатлантирилган, 2 таси қаноатлантирилмаган, 50 тасига тушунтириш берилган.
Суд раиси ва судьялар қабулида жами 68 нафар фуқаро мурожаат қилиб, 68 таси кўриб чиқилган. Мурожаатларнинг 5 таси (7,4 %) қаноатлантирилган, 63 тасига тушунтириш берилган, - деди Акмал Мирзаханов.