Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарлар товон тўлайдиган бўлди
16:43 / 2023-12-15

Бухорода еттита ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳуқуқбузарлар жами 70 миллион сўмга яқин товон тўлайдиган бўлди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик назорат инспекцияси ва ҳудудий бўлинмалар ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан Бухоро вилоятининг Жондор ва Пешку туманларида рейд тадбирлари ўтказилди. 

Натижада рейдлар давомида 7 та ҳуқуқбузарлик ҳолати маълум бўлди. Хусусан, 4 та ҳолатда саксовул ўсимлиги ноқонуний тарзда кесиб кетилаётгани маълум бўлди. 4 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарга БҲМнинг беш баробари — 1 миллион 700 минг сўмдан жарима, жами 6 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга жами 50 миллион 760 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди. Ҳуқуқбузарлар белгиланган жарима ҳамда ўзларига тегишли зарар миқдорини тўлайдиган бўлди. 

Шу билан бирга, ҳудудда ов қилиш қоидаларини бузган ҳолатда ноқонуний қурол олиб юрган 3 нафар ҳуқуқбузар аниқланди. Улар ов қилишга улгурмасдан қўлга олинди. Натижада уларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўмдан жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарлар жами 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.