Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузар қонун олдида жавоб беради
12:21 / 2023-05-05

Бозор ҳудудида безорилик қилган шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро тумани Тор-Тор маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Ж.С. исмли шахс жорий йилнинг 6 апрель куни тахминан соат 11:00 ларда, Бухоро шаҳар Шайхон маҳалласи “А.Ғиждувоний” кўчаси ҳудудида жойлашган жамоат жойи қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу бозорда сотувчилик фаолияти билан шуғулланувчи бошқа бир фуқаро Ш.Б. билан ўзаро жанжаллашади. Натижада жанжал вақтида фуқаро Ж.С. қўл мушти билан фуқаро Ш.Б. нинг юз ва бош соҳасига бир неча маротаба қасддан уради. Унга Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг тегишли экспертиза хулосасига кўра, соғлиғининг қисқа муддатда бузилишига олиб келадиган енгил шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилади.  

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро Ж.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА