English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқ ва эркинликни таъминлаш ёхуд қийноқларга қарши курашишнинг долзарб масалалари
18:20 / 2025-12-11

Мамлакатимизда инсон унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати унинг ажралмас ҳуқуқи ва олий қадрият сифатида Конституцияда мустаҳкамланган. Бу ҳуқуқлар халқаро ҳуқуқ нормаларида ҳам ўрнатилган.

БМТнинг қийноққа солишни чеклаш, шафқатсиз ёки ғайриинсоний муомала, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи жазо турларидан ҳимоя қилиш асосий мақсади бўлган  “Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши” конвенцияси 1984 йил 10 декбрда қабул қилиниб, 1987 йил 27 июнь кунидан кучга кирган. Бу кун ҳар йили 26 июнда “Халқаро қийноқларга қарши кураш куни” сифатида  нишонланади.

Конвенциянинг 1-моддасида қийноқ — давлат мансабдор шахси ёки унинг розилиги билан амалга ошириладиган, инсондан маълумот ёки иқрор олиш, жазолаш ёки қўрқитиш мақсадида жисмоний ёки руҳий оғриқ етказишдир.”деб белгиланган. Конвенциянинг 12–моддасида “ҳар бир иштирокчи давлат унинг ҳуқуқий тобелигида бўлган ҳар қайси ҳудудда қийноқ қўлланган деб ўйлашга етарлича асос бўлганда унинг органлари тез ва холис текширув ўтказишларини таъминлаши” кўрсатилган.  Шахсга нисбатан ҳар қандай қийноқ кўринишларини чеклаш ва унга йўл қўймасликка оид конституциявий нормалар билан тўлдириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  мазкур Конвенцияга 1995 йил 28 сентябрда қўшилиб ратификация қилган. Давлат қийноқларни бутунлай тақиқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади” деб мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида алоҳида айбсизлик презумциясига қадарли бўлган даврда шахс ҳуқуқи дахлсизлиги, ҳар қандай қийноқларга қарши курашиш, унга йўл қўймаслик бошқа шафқатсиз ғайриинсоний муомалани тақиқловчи конституцион империатив қоида киритилди. Шунга кўра, Конституциянинг 26-моддасида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”, деб алохида янги модда билан тўлдирилди.

Яъни, халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликнинг асосий талаби шахснинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилмаслигини, унинг ҳуқуқ ва эркини, шаъни ва қадр қимматини бирор-бир кўринишда чеклашга йўл қўйилмаслигини талаб қилиб, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатланди.          

Ҳалқаро ҳуқуқ нормаларга кўра шахсга нисбатан қийноққа қарши курашиш ва мазкур ҳолатларга йўл қўйишни тақиқлашдан иборат қоидалар мавжуд.

Ўзбекистон конвенция қоидаларини эътироф этиб, Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 235-моддасида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга айбланувчини озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари белгиланган. 

Жазоларни ижро этилишида маҳкумларни қийноққа солиш ва бошқа ғайриинсоний ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга зид бўлиши мумкин эмаслиги, маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги қонунчиликда белгиланган.

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда ислоҳотлар бевосита 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси 2020 йилда қабул қилингани ҳам муҳим қадамлардан биридир. Миллий стратегиянинг 58-бандида қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш белгиланган.

Механизмнинг ижросида юртбошимизнинг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш, айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарликка тортилишида Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм фаолияти такомиллаштирилди.

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон қийноқларга қарши қўмитага давлат ҳисоботини тақдим этишни йўлга қўйган. Афсуски, Ўзбекистонда мазкур жиноят учун жазо муқаррарлиги ва процессуал қоидалар белгиланган бўлса-да, жамиятда қийноққа солиш жиноятлари афсуски содир этиш ҳолатлари аниқланган. Мисол учун, Бош прокуратура ишонч телефонига 2022 йилда январ - август ойларида “қийноқ” ҳолатлари ҳақида 126 та шикоятлар келиб тушган. Мазкур мурожаатлар ўрганилиб 4 та жиноят иши қўзғатилган. 

Қийноқ ҳолатларига йўл қўймаслик ва келгусида ҳар қандай қийноқ ҳолатларининг олдини олишда келгусида бир қатор қуйидаги вазифаларни амалга оширишга тўғри келади: 

1. Жавобгарликни кучайтириш борасида-қийноқни ҳар қандай кўринишда содир қилган шахслар ва раҳбарлар учун қатъий жазо чоралари (қонун доирасида) қўллаш, улар билан шахсий маъсулият ошириш юзасидан чора-тадбир ишлаб чиқиш, ҳар қандай қийноқ яъни қонуний талаб бузилиши ҳолатида содир этилмаслигини инобатга олиб шаффоф тергов ва суд жараёни таъминлаш,  ҳодисаларни аниқлаш ва хабар бериш,  жабрланганлар ва уларнинг оила аъзолари учун конфиденциал хабар бериш телекомуникация тизимини яратиш, ақтинча ушаб туриш, тергов хисбхоналариларда овоз ёзиш камераларини жорий қилиш. 

ЖКнинг 235-моддасининг 1-қисмини оғир, 2-3-қисмларини ўта оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш, сақлашга масъул раҳбар ва ходимларни жавобгарлик масаласини қатъий белгилаш,  сақланаётган шахс билан учрашган ходимларда мажбурий бўлган боди-камералардан фойдаланишни белгилаш ва учрашувлар учун махсус кузатувчи “махсус вакил ва воситалар”ни жорий қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид вакиллар ва адвокатлар учун хавфсизлик кафолатларини ҳар қандай шароитда таъминлаш, халқаро стандартларни қўллаб қийноқларни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик чораларини жорий қилиш.

2. Ҳуқуқий чоралар белгилаб қонунчиликни мукаммаллаштиришда қийноқларни аниқ ва кенг тушунтирилган жиҳатлар билан тақиқлаш, эҳтимолий жабрланиши мумкин бўлган шахсларга қонуний ҳимоя  ва компенсация механизмларини  ахборот бериш воситаларини жорий қилиш.

3.Маънавий-маърифий тадбирлар ва таълим, тарбия чораларини таълим муассасаларидан бошлаб инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлигини тизимли ўргатилиб узвий таълимни йўлга қўйиш соҳасида-маърифат ва ҳуқуқий саводхонлик, қийноқнинг инсон ҳуқуқларига ва жамиятга зарари ҳақида тарғибот,  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини инсон ҳуқуқлари ва этика бўйича мунтазам тайёрлаш, қийноқ усулларини рад этиш, интизом ва назоратни инсонпарварлик принципи асосида ташкил қилиш, суриштирув ва тергов якунланганидан кейин жабрланувчига нисбатан қийноқ ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги ҳақида хулоса тузиш, ваколатли шахсларга оид қийноқларга йўл қўймаслик ва қийноқни олдини олишга оид ўқув курсларини жорий қилиш лозим. 

Қийноқларнинг шакли ва турларини ҳуқуқ тизимига қўллашда ҳисобга олишнинг ўзи ҳос ҳусусиятлари аниқлаш - шахсни қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, хатти-ҳаракатларни ижтимоий муносабатларга оид турларга ажратиш зарур,  қийноқ мақсадига яъни жабрланувчига нисбатан ушбу ҳаракатлар оқибатидан ҳуқуқбузар ёки айбланувчи кутган натижасига кўра жиноят, фуқаролик, маъмурий жавобгарлик ҳолатларини келтириб чиқарувчи қонун нормаларини жорий қилиш ижтимоий муносабатларга нисбатан объектив ҳуқуқий баҳо беришда зарур ҳисобланади.

Нодирбек Бобомирзаев, 

Одил судлов академияси тингловчиси