Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳунармандларнинг ютуқ ва муаммолари депутатлар муҳокамасида
12:09 / 2025-05-22

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия туман Кенгаши масъул ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Ҳунармандларнинг ютуқ ва муаммолари депутатлар муҳокамасида

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия туман Кенгаши масъул ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида 2024-2025 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими раиси Қ.Саидовнинг ахбороти тингланди. 

Туманда бугунги кунда 400 нафарга яқин ҳунарманд фаолият олиб бормоқда. Ўз касбини эъзозлаб келаётган соҳа ходимларининг салкам 200 нафарини аёллар ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг қабул қилган фармон ва қарорлари Ғиждувон туманида ҳам миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди. Ҳозирги пайтда нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган, “устоз-шогирд” анъанасини изчил давом эттириб келаётган Алишер ва Абдулло Нарзуллоев сулоласи шулар жумласидан. 

Бухоро шаҳрида ҳар йили ўтказиб келинаётган анъанавий зардўзлик ва заргарлик фестивалларида ғиждувонлик каштачи, заргар, патдўзларнинг ҳам қўли баланд келиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Тумандаги “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинига туристик мақомнинг берилганлиги миллий ҳунармандчилигимизга қизиқиш билдираётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилмоқда.

 Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP тумани Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Замира Сафарова Президентимизнинг жорий йил 1 апрелда қабул қилинган “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туманларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан белгиланган йўналишлар бўйича туманда ҳали ижроси юзасидан зарур бўлган бир қатор долзарб вазифалар борлигини, улар ҳеч шубҳасиз, ҳунармандчиликни ҳам ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсата олишини таъкидлади.

Маҳаллий Кенгаш депутати Роҳила Шамсиеванинг фикрига кўра,  кейинги пайтда маҳаллалар ва ҳунармандлар ўртасидаги ҳамкорликда сусткашлик сезилмоқда. Уюшма аъзолигига қабул қилинганлар сонини ошириш ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. 

Тажрибали фермер, меҳнат фахрийси Мўътабар Жабборова йиғилишда сўз олиб, зардўзлар ва заргарлар маҳсулотларини реализация қилиш учун Ғиждувон буюм бозоридан жой ажратилиши кераклигини таъкидлади. Мусиқа асбоблари ясаш билан шуғулланиб келаётган маҳаллий тадбиркор Ислом Худойбердиев ҳунармандларга белгиланаётган солиқ миқдорларини қайта кўриб чиқиш таклифини билдирди.

Йиғилишда кўплаб масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Ҳунармандчиликни ривожлантиришга оид бошқа бир қатор долзарб вазифалар белгилаб олинди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.