Республика “Ҳунарманд” уюшмасида “Ўзбекистон бадиий ҳунармандчилиги” номли китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтди.
Маълумки, юртимизда уста-ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама шароитини яхшилаш, марказ ва устахоналар ташкил этиш ҳамда “устоз–шогирд” мактабини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
[gallery-26124]
Ўзбекистон ҳунармандчилиги мамлакатнинг бой маданий меросини ташкил этиб, каштадўзлик, кулолчилик, заргарлик, гиламдўзлик, тўқимачилик ва ёғоч ўймакорлиги каби кўплаб йўналишларни ўз ичига олади. Асрлар давомида ривожланган безак шакллари, композицион ва ритмик конструкциялар, бадиий тил ва услублар ҳунармандчиликнинг ўзига хос жиҳатларини очиб берган.
Хусусан, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳозирда 30 мингга яқин усталарни бирлаштириб, 43 йўналишда фаолият юритади. Сўнгги йилларда Қўқон, Бухоро, Марғилон, Риштон, Шаҳрихон шаҳарларига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақоми берилиши Ўзбекистон ҳунармандчилиги халқаро нуфузини оширди.
Мазкур янги нашр этилган китоб-альбом ҳам юртимиз ҳунармандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида чоп этилди. Китоб-альбомда ҳар бир ҳунарманднинг ижодий фаолияти, ноёб асарлари ва уларнинг тарихий аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берилган.
Жумладан, китоб-альбом Ўзбекистоннинг Буюк Ипак йўли маданиятлари чорраҳасида асрлар давомида шаклланган анъанавий бадиий ҳунармандчилик меросини кенг қамраб олган. Унда мамлакатнинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи халқ амалий санъати усталари, уларнинг ижодий фаолияти, ноёб технологиялари ва асарларидаги миллий анъаналар ҳақида батафсил маълумотлар жамланган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/eS2h8f-NQg0?si=ontpVxReEE2FhzfQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,Нишонбой Абдувоитов, ЎзА