ФОТОРЕПОРТАЖ
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Ян Брату бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди. Меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шаҳриёров қабул қилди.
Учрашувда мамлакатимизда давлат сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлиги сезиларли даражада ошгани, сўз эркинлиги кафолатлари мустаҳкамланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва профессионал ривожланиши учун зарур шароит яратилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, тажриба алмашиш, журналистлар малакасини ошириш, қўшма тренинглар ва таълим дастурларини ўтказиш, ЕХҲТ етакчи экспертларининг Ўзбекистондаги тадбирларда иштирок этиши юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилди.
[gallery-26376]
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти делегацияси Бухоронинг тарихий-маданий ёдгорликлари билан танишди. Улар ҳунармандлар расталари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик, кулолчилик, наққошлик, пичоқчилик каби амалий санъат устахоналаридаги қизғин иш жараёнига гувоҳ бўлди. Тарихий ва меъморий обидалар, халқимизнинг бой ҳунармандчилик анъаналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА