Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳунарманд” уюшмаси 40 минг долларлик грант ютиб олди
14:14 / 2026-03-10

“Ҳунарманд” уюшмаси "The ALIPH–EU Central Asia Call for Projects" танловида “Ikat Connection” лойиҳаси билан грант ғолиби бўлди.

Амалга оширилаётган мазкур лойиҳа орқали Марказий Осиёда анъанавий икат ҳунармандчилигини сақлаш, тиклаш ва замонавий ривожланиш билан уйғунлаштириш мақсад қилинган.

“Ikat Connection” лойиҳаси доирасида тарихий манбалар ва музей коллекцияларини ўрганиш, усталар ва тадқиқотчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, анъанавий икат тўқиш усулларини ҳужжатлаштириш ҳамда ёш авлодга билим ва кўникмаларни етказиш ишлари режалаштирилган.

Айни пайтда лойиҳа доирасида ташкилий жараёнлар бошланди ҳамда халқаро ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Мутахассислар жалб қилиниб, ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур лойиҳа нафақат маданий меросни асраш, балки уни бугунги иқтисодий ва ижодий жараёнлар билан боғлашга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА