ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, якка тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланаётган, ўзини ўзи банд қилиб, оиласига яхши даромад киритаётган хотин-қизлар сафи ортмоқда.
“Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Байрамгул Бекбергенова, тажрибали ҳунарманд ва “Шуҳрат” медали соҳибаси Олтиной Навбетовага шогирдликка тушиб, кигиз босиш ҳунари сир-асрорларини ўрганди.
Ҳозирда Байрамгулнинг ўзи ҳам маҳоратли ҳунарманд сифатида етишган. У маҳаллада бўш турган бинода устахона ташкил этиб, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлади. Улар кигиз босиш, ипак ва қўй юнгидан миллий нақшлар туширилган аёллар кийимлар, турли телпак ва шарфлар тикиш билан шуғулланади.
[gallery-26994]
Ҳунарманднинг қўл маҳсулотларига талаб юқори.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА