French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳумоюн Султоновдан кутилган ғалаба
15:26 / 2025-01-31

Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳси бошланди.

Дастлабки учрашув Ҳумоюн Султонов – Мирза Башич ўртасида бўлиб ўтди. Унда 6:4, 3:6, 7:6 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳсида умумий ҳисоб 1:0 кўринишини олди  

Бироздан сўнг Сергей Фомин – Дамир Жумҳур ўртасидаги ўйин бошланади.   

 [gallery-21536]

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алимурод Мамадаминов (сурат)  

ЎзА