Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳумоюн Султонов Португалияда финалга чиқди
14:57 / 2024-02-18

Португалияда теннис бўйича ўтаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов финалга йўл олди.

Мусобақада Ҳумоюн Султонов аввалига 1/4 финалида испаниялик Карлос Лопес Монтагудни  7:6, 5:7, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди. Ярим финал учрашувида эса бразилиялик Каруе Селлни 6:3, 6:0 ҳисобида енгиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бош соврин учун Мартин Ландалусега қарши кортга чиқади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА