Ҳумоюн Султонов Португалия кортларида порламоқда
Португалияда теннис бўйича эркаклар ўртасидаги М25 тоифасида ўтаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларини ҳам муваффақиятли бошлади.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси яккалик баҳсларининг илк даврасида италиялик Фабризио Андалорони ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчимиз иккинчи даврада мезбонлар вакили Даниэль Батиста билан рақобатлашади.
Шунингдек, мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ҳумоюн Султонов германиялик шериги Лукас Далиано билан биргаликда чорак финал доирасида португалиялик Тиаго Бошманс ҳамда Даниэль Маринкас жуфтлиги билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА