Ҳумоюн Султонов Индонезиядаги юришини давом эттирмоқда
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ўз юришини муваффақиятли бошлади.
Турнирнинг илк даврасида Ҳумоюн австралиялик Корбан Кроузерга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Энди мусобақада 3 рақамли теннисчи сифатида сараланган Ҳ.Султонов навбатдаги баҳсда украиналик Юрий Давакянга қарши кортга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА