Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳумоюн Султонов бош совринни кўзламоқда
22:21 / 2024-03-22

Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” таснифига кирувчи халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Ҳумоюн Султонов чорак финал доирасида ҳиндистонлик Сиддхарт Вишвакармани 7:6, 6:4 ҳисобида таслим этди ва ярим финалга йўл олди.  

Энди Ҳ.Султонов ярим финалда яна бир мезбонлар вакили Сасикумар Мукундга қарши финал йўлланмаси учун кортга тушади. Учрашув эртага, 23 март куни бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА