Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳумонаийнинг вазифасини ким зиммасига олади?
11:15 / 2026-03-01

Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мухбир марҳум Олий Раҳнамо Али Ҳумонаийнинг ваколати кимга юкланишини ошкор қилди.

Унинг сўзларига кўра, Президент, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгаши аъзоси АҚШ - Исроил ҳужумида ҳалок бўлган Олий раҳбар вазифаларини бажаради. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилган. Ўз идорасида ракета ҳужуми натижасида ўлдирилган етакчининг вафотидан сўнг Эрон ҳукумати 40 кунлик миллий мотам ва иш ҳафтаси эълон қилди. Ислом инқилоби соқчилари корпуси ва мамлакат армияси фожиа учун қасос олишга ваъда берилган баёнотлар йўллади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ ва Исроил Теҳрон ва бошқа бир неча шаҳарлар бўйлаб нишонларга қатор ҳужумларни амалга оширди. Бунинг оқибатида инфратузилма жиддий зарар кўрган, кўплаб бегуноҳ аҳоли қурбон бўлган. Эрон ҳам Исроил ҳудудига, шунингдек Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий иншоотларига жавоб ҳужумларини йўлаган. 

Г.Сатторова, ЎзА