“Ҳумо” ва финалнинг ҳал қилувчи матчи
Ўзбекистон спорт тарихида илк бор “Ҳумо” хоккей клуби Pro Hokei Ligasy халқаро чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди.
12 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган якуний босқичда пойтахт жамоаси остоналик “Номада” жамоаси билан беллашади.
“Ҳумо”чилар учун ярим финал ўйинлари жуда омадли кечди. Эслатиб ўтиш жоизки, чемпионатнинг бошланиш вақтида, яъни ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам “Ҳумо” ва “Номада” хоккейчилари ўзаро куч синашган эди. Турнирнинг якуний босқичида улар яна бир бор учрашиб, ғолиблик мақоми учун курашади.
Шу кунларда (7-8 апрель) Остонада меҳмон ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи ўйин 12 апрель куни Ҳумо Аренада бўлиб ўтади.
ЎзА.