Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳумо” рақиб дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди
09:40 / 2024-01-09

Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида "Ҳумо" ҳамда "Иртиш" жамоалари ўртасидаги бешинчи учрашув ўтказилди.

Тошкентдаги “Ҳумо” кўп тармоқли спорт мажмуасида бўлиб ўтган ушбу ўйинда пойтахтимиз клуби рақибларини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мунтазам чемпионатдаги очколар сонини 66 тага етказиб олди. “Ҳумо” хоккей клуби "Иртиш"га қарши ўтган 4 ўйинда 7:1, 6:0, 4:1 ва 9:1 ҳисобларида ғалаба қозонган эди.  

[gallery-15366]

Энди “Ҳумо” 15 январь куни Усть-Каменогорскнинг “Торпедо” жамоасига қарши 5-учрашувини ўтказади. Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги ўтган тўрт ўйинда ҳоккейчиларимизнинг қўли баланд келган.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев, 

Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА