“Ҳумо” олдинга чиқиб олди
Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган "Ҳумо" ва "Торпедо" жамоалари ўртасида учинчи ўйин бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, унда пойтахтимиз клуби "Ҳумо" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва умумий ўйинда 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бугун соат 17:00 да "Ҳумо Арена"да ушбу жамоалар ўзаро тўртинчи ўйинини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Уст-Каменогорскнинг "Торпедо" ҳамда Тошкентнинг "Ҳумо" жамоалари ўртасида дастлабки ўйинда 5:3, 2:4 ҳисоблари қайд этилган эди. Шу тариқа, жамоамиз сафардаги ўйинда 1 мағлубият ва ғалаба билан ярим финалдан чиқиш имкониятини сақлаб қолган.
Ярим финал ўйинлари 4 та ғалабага қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА