“Ҳумо” иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон мунтазам чемпионатининг плей-офф босқичи доирасида “Горняк” жамоасига қарши иккинчи ўйинни ўтказди.
"Ҳумо арена" мажмуасида ўтказилган ушбу жамоалар баҳсида ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Овертаймда эса Вячеслав Литовченко "Ҳумо" клубига ғалабани тақдим этди. Мазкур натижадан сўнг пойтахтимиз жамоасининг ғалабалар сони 2 тага етди.

Энди “Ҳумо” ва “Горняк” жамоалари ўртасидаги 3-4-учрашувлар Рудний шаҳрида 24-26 февраль кунлари бўлиб ўтади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мусобақанинг мазкур босқичида жамоалар 4 та ғалабага қадар баҳс олиб борадилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг биринчи учрашувида “Ҳумо” клуби рақиб устидан 5:3 ҳисобида зафар қучди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА