English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Humo Air” Тошкент-Термиз йўналишида илк парвозни амалга оширди
20:40 / 2023-12-30

Мамлакатимизда сайёҳлар оқимининг ортишида лоукостер, яъни аҳолига арзон хизматлар тавсия этадиган авиакомпанияларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки бундай авиакомпанияларга мурожаат этадиган мижозлар сони нисбатан ва доимо кўп бўлади.

Худди шундай, “Humo Air” авиакомпанияси ҳам пойтахтдан Термиз шаҳрига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлади. Авиакомпания шу кунгача Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Урганч, Тошкент-Нукус каби бир қатор йўналишларда ҳаво қатновларини йўлга қўйган эди. Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси кўмаги билан “Humo Air” Тошкент-Термиз йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди.  

Aвиакомпания таклиф этаётган чипта нархлари 159 минг сўмдан бошланади. Албатта, бу нархда чипта сотиб олиш учун олдинроқ ҳаракат қилиш керак.  Парвозлар замонавий ва хавфсиз бўлган А-320 ва А-321 ҳаво кемаларида амалга ошади. Авиакомпания маҳаллий, минтақавий ва халқаро йўналишларда парвозлар географиясини ривожлантириш мақсадида келгуси йилдан Олмаота, Истанбул ва Дубай йўналишларига мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.  

[gallery-15288]

Жонибек Қўзимуродов сурат, ЎзА