Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳ.Умарова: “Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларида Президент мактаблари тажрибаси жорий этилади”
12:16 / 2023-07-23

Жиззах вилоятида таълим соҳасини янада ривожлантириш ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг вилоят бошқарма ва туман бўлими бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи иштирок этди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар сингари таълим тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 февралдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги фармони ижроси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. 

– Энди Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларида Президент мактаблари тажрибаси жорий этилиб, вилоят республикада “намунали ҳудуд” га айлантирилади, – деди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.

Учрашувда вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан, 12 та туман ва Жиззах шаҳрида иккинчи тил ва касбга ўргатишни жорий этиш, мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этишга эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғчалар ташкил этиш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш, Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасини умумтаълим мактабларига олиб кириш борасидаги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. 

Бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 мактабида ўқувчиларнинг қобилияти танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилиши таъкидланди.

А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА