Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг нотариусларга оид қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
11:30 / 2023-12-13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади: 

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда олинган маълумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талабини бекор қилиш;

нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда “Нотариус” ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш; 

2024 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текшириш.

Қарорга мувофиқ, бир ой муддатда нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариус томонидан “Нотариус” ААТ орқали электрон шаклда олинган маълумотларни ушбу тизимда сақлаш имконияти яратилади.

ЎзА