Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
11:35 / 2023-12-13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, уруғлик ва кўчат материалларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан назорат ва мониторинг функцияларини белгилаш; 

тупроқнинг унумдор қатламлари рухсатсиз олиб ташланиши, кўчирилиши ва йўқ қилинишини тақиқлаш, ерларнинг қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш; 

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғлик ва кўчат материаллари етиштирилиши ҳамда уруғлик ва кўчат материаллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тежаб сарфланишини ташкил этиш; 

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) ҳамда хавфли яширин вирусли касалликларнинг мавжудлигини аниқлаш. 

 ЎзА