Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомототранспорт воситалари билан боғлиқ савдо тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва тасарруф этиш, уларни рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузишда фуқаролар ва юридик шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш орқали хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига:
автомобилсозлик соҳасида дистрибютор ва дилер тушунчаларига аниқлик киритиш;
дистрибютор ва дилер ташкилотлари томонидан илгари фойдаланилган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, илгари фойдаланилган автомототранспорт воситасига алмаштириш имконини берувчи “TRADE-UP” дастурини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА