Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
14:30 / 2025-03-27

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2023 йил 25 июлдаги 310-сон қарорига:

ўқотар бўлмаган (пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш) қурол турларига доир тушунчаларни киритиш; 

ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган ўқотар қурол ва унинг патронларини криминалистик ҳамда марказлашган ахборот-қидирув тизимлари орқали ўрганиш ва дастлабки текширувларни ташкил этиш механизмини ўқотар бўлмаган қурол турларига татбиқ этиш; 

ўқотар бўлмаган қурол турларини ўз ихтиёри билан топширганлик учун пул мукофоти билан такдирлаш амалиётини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА