Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг 2022 йил 8 июндаги 317- сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади
14:15 / 2024-12-04

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига:

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш давлат хизматини проактив шаклга ўтказиш;

давлат хизматини кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисида талаб этиладиган маълумотларни ваколатли орган томонидан “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олишини ташкил этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади.

ЎзА