Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
10:18 / 2025-08-21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг “Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя воситалари қўллашни жадаллаштириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун хавфсиз ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш; 

субсидия олиш учун талабгорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини тасдиқловчи айрим ҳужжатларни (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар) тақдим этишни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА