Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
12:56 / 2025-12-25

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида “2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига: 

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 46'-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги; 

ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши; 

ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА