Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритилади
15:42 / 2024-02-13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Мамлакатимизда аёллар меҳнатидан муайян соҳа ёки касбларда фойдаланиш бўйича тақиқлар бекор қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, энди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди ҳамда Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Мазкур қарор   мамлакатимизда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, шу билан бирга, автотранспортда тижорат асосида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида хотин-қизларни ҳайдовчилик касбига жалб қилиш учун шароитлар яратиш, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш имконини беради.

 ЎзА